By sherobod12maktab | May 30, 2014 - 9:03 am - Posted in Без рубрики

 

 

 

 

 

By sherobod12maktab | May 15, 2014 - 4:58 am - Posted in Без рубрики

Республикамиз, вилоятимиз, хусусан туманимиз умумтаълим мактабларида ўқув йилининг охирги кунида “Хайр, мактаб-салом, коллеж” тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Хусусан, “Соғлом бола йили”да ва Мустақилликнинг 23 йиллиги арафасида ушбу тадбирларнинг ўтказилиши унга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Бу кун битирувчи синф ўқувчилари ҳаётларида энг қувончли унутилмас кундир. Мазкур тадбир жараёнида  болаларда жонажон мактабларига муҳаббат, устозларга ҳурмат туйғулари, буюк келажак сари илк қадам ташлашдек ҳаяжонли ва шарафли туйғулар шаклланади.

Мана кечагина биринчи қўнғироқ садолари остида илк бор мактаб остонасини хатлаган мактабимиздаги 39 нафар 9-синф битирувчилари таълимнинг кейинги босқичига  қадам қўйишга йўланма олишади.

2013-2014 ўқув йилининг якунига бағишланган “Хайр, мактаб-салом,коллеж” тадбирини  жорий йилнинг 24 май куни барча умумий ўрта таълим мактабларида “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида ўтказилишини ташкил этиш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил  6 майдаги “Умумтаълим мактабларида 2013-2014 ўқув йилини якунлаш ва “Хайр, мактаб-салом, коллеж” тадбирларини ўтказиш тўғрисида” ги 126-сонли,  вилоят халқ таълими бошқармасининг 2014 йил 10 майдаги 101-сонли, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимининг 2014 йил 13 майдаги 179-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида ушбу тадбирни жуда чиройли, қизиқарли равишда, болажонларни бугунги кунни эслаб юриш холатларигача бўлган шарт-шароитларни яратиш бизнинг вазифамиз ва давр талабидир.